Исроил Ливанга босқиннинг кейинги босқичини бошлади
Олам
−
12 Ноябрь
3205Исроил Ливанда қуруқлик операциясининг иккинчи босқичини бошлади. Унинг асосий мақсади “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг ракета қудратини йўқ қилишдан иборат. Бу ҳақда Исроилнинг “Maariv” нашри хабар берди.
“Жанубий Ливанда қуруқлик операциясининг иккинчи босқичи бошланди. Операциянинг мақсади “Ҳизбуллоҳ” ракета қуролларини йўқ қилиш ва ташкилотга қўшимча босим ўтказиш”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, Исроил кучлари нафақат жанубий Ливанда, балки Байрут ва Бекаа водийсида ҳам “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг қурол-яроғ омборларини йўқ қилиш билан шуғулланмоқда. Бундан ташқари, ўтган ой давомида ”Ҳизбуллоҳ” ҳам Исроилга қарши қарийб 90 та дрон учирган ва уларнинг аксарияти йўқ қилинган.
Маълумот учун, Исроил 1 октябрдан буён жанубий Ливанда “Ҳизбуллоҳ” кучларига қарши ерусти операциясини олиб бормоқда ва қўшни давлатда ҳаво бомбардимонларини давом эттирмоқда. Оқибатда тинч аҳоли вакиллари ва “Ҳизбуллоҳ” етакчилари ҳалок бўлган, миллиондан ортиқ одам қочқинга айланган. Қўмондонлик таркибидаги йўқотишларга қарамай, "Ҳизбуллоҳ" қуруқликдаги жангларни олиб бормоқда ва Исроил ҳудудини ракета билан ўққа тутишни давом эттирмоқда.
Исроилда ҳарбий кампаниянинг асосий мақсади сифатида "Ҳизбуллоҳ" томонидан бир йил аввал Фаластин ҳаракати ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошлаган бомбардимонлар сабабли эвакуация қилинган шимолдаги 60 минг аҳолининг уйларига қайтиши учун шароит яратиш кўрсатилмоқда.
LiveБарчаси