Исроил Ливанда фосфорли бомбалардан фойдаланмоқда

Олам

image

Исроил армияси Ливан жанубидаги Хиём шаҳрини эгаллаш учун ҳужумларини давом эттириб, Ал-Мари қишлоғи яқинидаги назорат-ўтказиш пункти яқинида фосфорли бомбалардан фойдаланди. Бу ҳақда Ливаннинг NNA агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, Исроил армияси Кафр Шуба Хиям шаҳри, Нумейрия ва Шарқия ўртасидаги Раҳибат маҳалласи, Набатия шаҳрининг жанубий қисмидаги Мефдун, Шуқин, Ҳаруф ва Жабал Аҳмар каби баъзи ҳудудларга ҳужумларини давом эттирмоқда.

Кечаси Исроил армияси ал-Мари қишлоғи яқинидаги Ливан армияси назорат-ўтказиш пункти яқинида фосфорли бомбалардан ҳам фойдаланган.

Хиём ҳудудининг стратегик аҳамияти туфайли Исроил кучлари ва "Ҳизбуллоҳ" аъзолари ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлган ҳудуд эканлиги айтилади. Бошқа томондан, "Ҳизбуллоҳ" ёзма баёнотида, Хиём шаҳри шарқида бир гуруҳ исроиллик аскарнинг ракета ҳужумига учраганини билдирди.

Ливанга ҳужумлар бошланганидан бери Исроил армияси мамлакат жанубидаги кўплаб минтақаларда фосфор бомбаларини қўллаган.

Маълумот учун, оқ фосфор самолёт бомбаларини, авиация кассетали ўқ-дориларини, артиллерия снарядларини, миналарни, жиҳозлаш учун ишлатилади. Ёндирувчи қуроллар оддий қуроллар қаторига киради, аммо БМТнинг 1980 йилдаги ғайриинсоний қуроллар тўғрисидаги конвенциясининг учинчи протоколи уларни тинч аҳолига ва фуқаролик объектларига қарши, шунингдек, тинч аҳоли пунктларидаги ҳарбий нишонларга ҳужумлар пайтида қўллашни тақиқлайди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фосфорли бомбаларни кимёвий қуроллар қаторига киритишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch Исроил Ливан ва Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлар чоғида оқ фосфор ишлатганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан фосфорли бомба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг