Исроил Ливан жанубига кучли зарба берди (видео)
Олам
−
08 Апрель 2566 2 дақиқа
Бугун, 8 апрель куни Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг идораси АҚШ ва Эрон ўртасидаги икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш тартиби Ливанга тааллуқли эмаслигини маълум қилганидан сўнг Исроил харбий ҳаво кучлари Ливан жанубига кучли ҳаво ҳужумлари тўлқинини амалга оширди. Бу хақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, 8 апрель эрта тонгда Исроил харбийлари Ливаннинг жанубий ҳудудлари бўлмиш Тир ва Набатие шаҳарларига ҳаво ҳужумларини уюштирган. Ҳужумлар оқибатида бир неча қишлоқлар вайрон қилинган. Вайроналар остида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаган видеомурожаатида Исроил “Яқин Шарқдаги террорга барҳам бериш учун” қуруқлик ва ҳаво ҳудудидаги операцияларини давом эттиришини, Исроилнинг Ливанга ҳужум қилишдан асосий мақсади “Ҳизбуллоҳ”ни бутунлай йўқ қилиш эканлигини айтган.
Маълумот учну, Исроил “Ҳизбуллоҳ”га уруш эълон қилганидан буён Ливанда шаҳарлар бутунлай вайрон қилинди, 1 500 дан ортиқ одам, хусусан, 130 дан ортиқ ёш бола ҳалок бўлди. Исроил қўшинларининг “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмаларини бутунлай йўқ қилиш учун Исроил ҳудуди яқинида “буфер зонаси”ни яратишни мақсад қилганлиги учун чегарага яқин ҳудудларда яшовчи 1,2 миллиондан ортиқ одам – Ливан аҳолисининг бешдан бир қисми шарқий Бека водийси ҳамда Байрутнинг жанубий чеккаларига кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливаннинг жанубида жойлашган Ал-Калаила аҳоли пункти яқинида Исроил дрони тез ёрдам машинасига зарба бергани, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси