Исроил Ливан жанубига ҳаво ҳужумларини бошлади
Олам
−
24 Февраль
3415Ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, Исроил армияси Ливан жанубидаги бир қанча ҳудудларга ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Гувоҳлардан олинган маълумотларга кўра, Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубидаги Зерария, Зибқин, Калила, Жаннета, Дайр Қанун ан-Наҳр ва Маруб шаҳарлари чеккаларига зарба берган.
Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Исроил армияси баёнотида айтилишича, ҳаво ҳужуми “Ҳизбуллоҳ ҳарбий ҳудуди” деб аталган ҳудудга берилган.
Исроил давлат телевидениесининг хабар беришича, Исроил дрони Ливан пойтахти Байрут устидан учиб ўтган. Ливан манбалари, ўз навбатида, учувчисиз самолёт Ливан армиясига тегишли эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтмиз, кеча, 23 февраль куни 2024 йил 27 сентябрь ва 3 октябрь кунлари Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ”нинг собиқ етакчилари Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳошим Сафиуддинни дафн этиш маросими бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март