Исроил Ливан жанубидаги аҳоли пунктларига ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 2 февраль куни Исроил авиацияси Ливан жанубидаги Кфар Тебнит ва Айн-Кана аҳоли пунктларига зарба берди. Бу ҳақда NNA хабар берди.

“Исроил самолётлари Айн-Канадаги бир бинога зарба берди ва огоҳлантириш эълон қилинганидан 40 дақиқа ўтиб Кфар Тебнитдаги яна бир бинони икки ракета билан нишонга олди”, дейилади хабарда.

Нашрнинг қайд этишича, бундан олдин Исроил армияси ўзининг араб тилидаги ахборот платформаларида Ливан жанубидаги икки аҳоли пунктига зарба бериш нияти борлиги ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилган.

Маълумотлар харитада аниқ нишонлар кўрсатилган ҳолда чоп этилган ва маҳаллий аҳоли белгиланган ҳудудларни зудлик билан тарк этишга чақирилган. Исроил томони баёнотига кўра, нишонлар “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли қурол омборлари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливан ҳудудида “Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси”нинг қуруқликдаги қўшинлари таркибидаги махсус бўлинманинг муҳим аъзоларидан бирини йўқ қилганини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг