Исроил қўшинлари Ғазо парламентини эгаллаб олди – ОАВ
Олам
−
14 Ноябрь 2023
11497Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳридаги парламентни босиб олиб, унинг минбарида суратга тушди. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар берди.
Мазкур расмни исроиллик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Юсуф Хаддод ижтимоий тармоқда эълон қилди. Унда қуруқликдаги операция доирасида ҳаракат қилаётган “Голани” ҳарбий бригадалари тасвирланган. Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари Йоав Галант ҲАМАС Ғазо сектори ҳудуди устидан назоратни йўқотганини даъво қилган.
“ЦАХАЛни тўхтата оладиган бирорта ҳам ҲАМАС кучлари йўқ. ЦАХАЛ ҳар бир нуқта томон олдинга силжийди. ҲАМАС Ғазо устидан назоратни йўқотди. Террорчилар жанубга қочмоқда. Тинч аҳоли ҲАМАС базаларини талон-тарож қилмоқда. Уларнинг ҳукуматга ишончи йўқ”, дейди Галант.
Унинг сўзларига кўра, Исроил қўшинлари “режа бўйича” олдинга силжийди ва топшириқларни аниқ ва ҳеч кимни аяб ўтирмасдан бажаряпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь