Исроил қандай қилиб фаластинликларни назорат қилади?
Таҳлил
−
19:20 1543 8 дақиқа
Ушбу мақола 2017 йил 25 майда “The Washington Post” нашри эълон қилган “A Palestinian’s daily commute through an Israeli checkpoint” ҳикояси асосида тайёрланди. Ҳикояга нашр ва тил талабларига кўра, кичик тузатишлар киритилди.
Ғарбий Соҳил – юлдузли осмон остида ҳар бир ёш, ишлашга лаёқатли фаластинлик эркак ҳали тонг отмасдан туриб, Исроилдаги иши томон йўл олади.
Унинг исми Тарек Ал Тавил. У шунчаки фаластинлик оддий мардикор эркак. Тавил шарқий Қуддусдаги яҳудий аҳолиси учун замонавий кўп қаватли турар жойларни қуради. Бу ердаги ҳар бир 5 хонали пентхаус хонадон 600 минг доллардан сотилади.
Тавил ишидан нолимайди. У кунига 250 шекел, яъни тахминан 68 доллар ишлаб топади. Унинг айтишича, бу Ғарбий Соҳилда топадиганидан икки баравар кўп. У отаси, амакилари ва акалари билан бирга ишлайди. Улар ўзлари қилаётган ишларидан фахрланади. Ҳатто мобил телефонларида алюминий ром ўрнатиш, нозик дурадгорлик ва мураккаб кафель териш ишларининг фотосуртларини сақлашади.
Бу ерда унга ўхшаш яна минглаб эркаклар бор. Улар Исроилни қуряпти. Ҳафтасига 5 ёки 6 кун, ҳали бомдод вақти кирмасидан, хўроз қичқиришидан олдин уйғонишади. Уларнинг уйғоткичлари соат 3:30 га созланган.
Ҳар тонгда, фаластинлик минглаб ишчилар Ғарбий Соҳилдаги Хеврон шаҳридан Исроил ҳудудига ишлагани ўтади. Ўртада гўёки замонавий дунёни харобалардан ажратгандек баланд девор тортилган. Шарқий Қуддусга фақатгина “Checkpoint 300” (Байтлаҳм) назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиш мумкин.
“Гап ишда эмас. Гап Исроилнинг назоратдан ўтказиш пунктида. Мен ундан нафратланаман”, дейди Тавил.
“Баъзан эрталаб тураман-у, назорат пунктига боргим келмайди. Бошимни яна ёстиққа қўяман. Аёлим эса: “Боламизни боқишингиз керак. Туринг, туринг!” дейди. Мен тураман”, дейди яна у.
Фаластин ҳудудлари бўлмиш Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторининг Исроил томонидан эгаллаб олиниши деярли 60 йил олдин, июнь ойида бошланган. Тавил эса шу йили 40 ёшга тўлди. У каби ҳар беш фаластинликдан тўрттаси босқиндан бошқа нарсани кўрмай яшаган. Улар учун Ғарбий Соҳил доим шундан бўлиб келган, Исроилнинг зўравон тузуми остида. Исроил ҳарбийлари ва разведка хизматлари Ғарбий Соҳилдаги 2,6 миллион араб аҳолисини бунга ишонтирган, шу орқали улар назоратни сақлаб туради.
(6).jpg)
Келаси йил Қуддус босиб олинганига 60 йил бўлади. Исроил қўшинлари 1967 йилги олти кунлик урушда бутун Қуддусни эгаллаб олишган эди. Бу воқеа ҳар бир исроиллик учун фахрли ғалаба ҳисобланди.
Аммо бошқа томондан эса, фаластинликлар шунчалик узоқ давом этаётган ҳарбий оккупацияни бошдан кечириб келмоқдаки, бунинг оғриғини ҳудудга юборилган исроиллик ҳарбийлардан бошқа ҳеч ким илғамайди.
Бош вазир Биньямин Нетаньяху, умуман олганда, бу воқеани “ишғол” деб атайди. Исроиллик бошқа кўплаб яҳудийлар эса, буни ҳеч қандай босқин эмас, аксинча, барча Исроил ерлари Худо томонидан яҳудийларга берилганини таъкидлайди. Бошқа исроилликлар эса Ғазо энди ишғол қилинмаганини, чунки Исроил сал кам йигирма йил олдин қирғоқ чизиғидан бир томонлама чиқиб кетганини таъкидлайдилар.
Нима деб аталишидан қатъи назар, у ҳеч қачон тугамайдиганга ўхшайди. Тинчлик ўрнатилмагани учун ким айбдор эканлиги ҳақида минглаб китоблар ёзилган. Президентлар Билл Клинтон, Жорж Буш ва Барак Обама икки давлатга ҳам бирдек маъқул ечимни топа олмадилар. Трамп ҳам бир неча бор уриниб кўрди, аммо ҳеч нарса чиқмади.
Лекин бу жараён аслида қандай туюлади? “Биз Яқин Шарқдаги ягона демократиямиз” деб мақтанадиган Исроил томонидан куч билан ушлаб турилган Ғарбий Соҳил. (Абсурд)
%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F(5).jpg)
Тавил нафақат ўзи қўрққан, балки бутун дунё уялиши керак бўлган назорат-пункти ҳақида гапириб беришга рози бўлиб жасорат кўрсатди. Отаси уни ҳатто Америка газетаси бўлса ҳам, икки журналист билан гаплашиши Исроилга кириш рухсатномасини хавф остига қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Рухсатнома – бу ҳаёт”, деди отаси.
Исроил ички хавфсизлик хизмати – “Шин Бет” фаластинликлар ҳақида улкан файлларни сақлайди ва ҳар куни “хавфсизлик” деган сабабдан бошқа ҳеч қандай изоҳ бермасдан, ишлаш, йўлга чиқиш ва тиббий рухсатномаларни рад этади ёки бекор қилади.
Иш рухсатномалари эрта тонгда фаластинликларга Исроилга киришга имкон беради, аммо кун охирига қадар чиқиб кетиши керак бўлади. 2017 йилги маълумотга кўра, 70 мингга яқин фаластинлик қонуний равишда Исроил ҳудудида ишлайди, уларнинг аксарияти қурилишда меҳнат қилади.
Тавил ҳар тонг Шарқий Қуддусдаги қурилиш майдончасига етиб бориши 3-4 соат вақт сарфлайди, аммо масофа атиги 32 километр. Ишга вақтида етиб бориш учун жуда барвақт йўлга чиқиш керак.
“Биз қоронғида чиқиб кетамиз ва қоронғида қайтамиз. Бу табиатга зид”, дейди Тавилнинг амакиларидан бири.
Тавил ўрта маълумотга эга келишган, елкалари кенг, бақувват эркак. У уйланган, бир нафар ўғил фарзанди бор (2017 йил маълумоти). Уни назорат пунктидан бошқа жойда кўрсангиз доим ҳаётдан мамнун кўринади.
Тавил тош териш ва сувоқчилик ишларида тажрибали. Унинг маҳорати унга иш топишга ёрдам берган. Лекин чегарадан ўтиш учун берилувчи рухсатнома олишига унинг чақалоқ фарзанди борлиги сабаб бўлган эди.
%20copy(1).jpg)
Исроил саёҳат ёки иш рухсатномаси бўлмаган фаластинликлар учун ёпиқ, фақат Шарқий Қуддус аҳолиси бундан мустасно, улар махсус мақомга эга. Агар назорат пунктлари очиқ бўлса, 50 ёшдан ошган фаластинлик аёллар ва 55 ёшдан ошган эркаклар Ғарбий Соҳилдан рухсатномасиз бир кунга киришлари мумкин. Ғазода эса вазият янада жиддийроқ, ҳудудда яшовчи барча фаластинликлар махсус рухсатномага эга бўлишлари керак.
Рухсатнома сўраб мурожаат қилган эркаклар учун алоҳида талаблар мавжуд. Талабгорлар камида 23 ёшда, уйланган ва фарзандли бўлиши керак. Тавил ҳам фарзанди туғилгандан кейингина рухсатнома ололди.
Бугунги кунда Исроил ҳарбий маъмурияти томонидан ҳаракатланиш учун 100 дан ортиқ турдаги рухсатномалар берилади: чет элга бориш ёки ўқиш, Қуддусдаги муқаддас жойларда намоз ўқиш, қариндошларни йўқлаш, никоҳ ёки дафн маросимида қатнашиш, даволаниш ва ажратувчи деворнинг у томонида ишлаш учун.
Керакли ҳужжатларни олганлар ҳам доимий назоратда бўлади. Исроил разведка ходимлари Тавил каби оилали эркаклар рухсатномани йўқотишдан қўрққани туфайли, жиноят содир этиш эҳтимоли камроқ деб ҳисоблайди.
Тахминан соат 4:20 да Тавил ва олти ҳамкасби кўчанинг охиригача пиёда юриб бориб, Байтлаҳмга бориш учун микроавтобусга ўтиради. Ҳайдовчидан ташқари ҳамма дарҳол мудрай бошлайди.
“Кўпроқ ухлаш неъматдир”, дейди Тавил.
Икки қаторли 60-магистрал бўйлаб шимолга қараб йўл олган улар Фаластиннинг Саъир шаҳридан ўтиб кетди. Магистралнинг нариги томонида “Кирьят-Арба” жойлашган. Бу уйда 1994 йилда Патриархлар ғорида 29 мусулмонни автомат билан қиргин қилган америкалик яҳудий шифокор Барух Голдштейн яшаган. 300-назорат пункти Исроилнинг баланд бетон деворлари орасидан ўтади. Деворларга Фаластин граффитилари ва Бэнкси мураллари туширилган. Бу ўтиш жойида тез-тез фаластинлик ёшлар ва исроиллик ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб туради. Маҳаллий аҳоли девор томонга тошлар отиб, шиналар ёқиб ўзларининг эътирозларини намойишкорона билдиради. Исроил ҳарбийлари эса, кўздан ёш оқизувчи газлар, резина ўқлар ва баъзан ҳатто ҳақиқий ўқ-дорилардан фойдаланиб уларни бостиради.
(3).jpg)
Соат ҳали беш бўлиб улгурмасдан Тавил ва унинг шериклари назорат пункти ёнига етиб келади. Бу вақтда марказда фақат новвойхонадангина ёруғлик таралиб туради. Аммо таксилар, микроавтобуслар ва автобуслар карвонлари манзилга етиб келиши билан, ундан тушган одамлар девор ёнига интилишади. Бу ерда кузатув минораларига эга 8 метрли бетон девор бор. У ерда аллақачон оломон йиғилган.
Тавил бу тўс-тўполонга қўшилишни истамайди. Эски девор устида чўнқайиб, бир муддат пастдаги ғала-ғовурларни томоша қилиб туради. Аммо унинг амакилари, укаси ва отаси у каби сабрли эмас, улар биринчи бўлиб оломонга ўзини уради.
Бир неча йил олдин Тавилнинг отаси назорат пунктидаги тиқилинчда қовурғаси синган эди. Қон босими юқори бўлган амакиси эса оломон ичида ҳушидан кетиб қолганди.
“Ҳеч қачон, ҳеч қачон йиқилманг”, деб огоҳлантирди Тавил.
Шарқий Қуддусга рухсатнома ололмаганлар ҳам ишлаш учун чегарадан ўтишади. 30 000 дан 50 000 гача одамлар Исроилга кириш учун дренаж қувурлари орқали югуриб ўтишади ва деворларга илгаклар ёки қўлда ясалган нарвонлар билан чиқишади.
“Бу қўрқинчли”, деди Тавил.
Ғарбий Соҳилдан келган ишчилар учун Исроилга киришга имкон берувчи 13 та асосий назорат пункти мавжуд. Ҳар бир фаластинлик ишчида қайси ўтиш пункти энг секинлиги, қайси бири энг тезкорлиги ёки энг гавжуми қайси-ю, энг қулайи қайси каби рейтинглар мавжуд. Қайси пунктнинг назоратчилари энг қўпол-у, қай бирида энг профессионал аскарлар хизмат қилади ва ҳатто энг жирканч ҳожатхоналар борлиги ҳақида баҳслашади.
Баъзи ўтиш жойлари анча яхшиланди. Аммо фаластинликларнинг айтишича, 300-назорат пункти ҳали ҳам энг ёмонларидан бири. Ғарбий Соҳилнинг жанубий қисмида яшовчилар учун эса энг яқини шу.
Маҳаллий аҳолининг пунктдан ўтиш жараёнини тасвирловчи ажойиб луғати бор. Уларнинг айтишича, биринчи бўлиб улар “қафаслар”га (узун панжарали йўлаклар) киришади, сўнгра “товуқ юлғувчилар”га (турникетлар) тиқилишади. Кейин у ёқдан зериккан исроиллик аскарлар ўтирадиган “аквариумлар”га ўтишади, ўқ ўтмас шиша ортида турган аскарлар яшил рухсатномадаги сурат билан юзларни солиштиради. Навбат кутаётганлардан ташқари панжаралар устидан сакраб ўтиб кетадиган ёшлар ҳам бор. Уларни “девор эмакловчилари” ва “жаллодлар” деб аташади. Фаластинликларнинг айтишича, бу сўзларнинг барчаси ҳайвонот боғидаги ҳайвонларни тасвирлайди, яъни улар ўзларига қилинадиган муносабатни шундай кўришади.
Одамлар доимги кир иш кийимларини кийиб олишган. Улар бамисоли тўлқин каби ҳаракат қилади: икки қадам олдинга, бир қадам орқага. Ҳарбийлар эса уларни юқорида ўрнатилган камералар орқали бепарво кузатади.
Оддий фаластинлик ишчилардан босқин остида яшаш қандай туюлишини сўрасангиз, улар учта сўзни ишлатишади: алам, камситилиш ва босим.
“Ўйлайманки, улар буни қасддан, бизни ўз ўрнимизга ўтқазиб қўйиш учун қилишади”, дейди 51 ёшли кафелчи Абу Рафат.
Тавил чегарадан зўр-базўр ўтиб олгач, уни кутиб турган машина томон югуради. Агар ишчилар ўз вақтида етиб бормаса, улар пул йўқотади.
Live
Барчаси