Исроил илк бор ЕИ давлатларига юзлаб Merkava танкларини сотмоқчи
Олам
−
16 Июнь 2023
6697Исроил тарихда биринчи марта номи ошкор этилмаган Европа давлатларига 200 дан ортиқ Merkava Mk2 ва Мk3 танкларини жўнатмоқчи. Бу ҳақда маҳаллий “Ynet” нашри мамлакат Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб, хабар берди.
Унга кўра, келишув аллақачон якуний босқичда ва уч ой ичида ўз ниҳоясига етиши кутилмоқда. Бу муддат Қўшма Штатлар Америкада ишлаб чиқарилган танк қисмларини қайта сотишга рухсат беришига қараб, ортга сурилиши мумкин.
Таъкидланишича, барча танклар етказиб берилгандан сўнг, номи ошкор этилмаган мазкур давлатлар Исроилга бир неча ўн миллион доллар тўлаб беради.
Назарий жиҳатдан, ушбу жанговар машиналарни олган давлатлар Исроилнинг бетарафлигини бузмаслик учун уларни Украинага топширишлари мумкин. Бироқ уларни қайси давлатлар қабул қилиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия парламенти Исроилда ишлаб чиқарилган ҳаво мудофаа тизимини сотиб олиш истагида экани хабар қилинганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь