Германия Исроилдан ҳаво мудофаа тизимини сотиб олади
Олам
−
15 Июнь 2023
6659Германия парламенти (Бундестаг)нинг Бюджет қўмитаси Исроилда ишлаб чиқарилган ҳаво мудофаа тизимини сотиб олиш учун биринчи траншни ажратди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 14 июнь куни Бундестаг Исроилда ишлаб чиқарилган “Стрела-3” ҳаво мудофаа тизимини сотиб олиш учун ажратилган маблағларнинг дастлабки 560 миллион евро миқдоридаги траншини эълон қилган.
“Стрела-3” тизими Исроилда 2017 йилдан бери “Темир гумбаз” мудофаа тармоғининг бир қисми сифатида қўлланилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Берлин 2023 йил охиригача “Стрела-3” тизими учун мажбурий шартномани таъминлашни мақсад қилган. Кейинчалик у 2025 йил охиригача тўлиқ ишга тушиши мумкин.
Маълумот учун, “Стрела-3” тизими Исроил аэрокосмик саноати ва АҚШнинг гигантларидан бири бўлган Boeing компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган. Мазкур мудофаа тизими 2400 километр аниқликдаги ҳаво майдони ҳимоясини таъминлай олади.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь