Исроил гуманитар ёрдам олиб кетаётган карвонга ҳужум қилди
Олам
−
11 Ноябрь
2531Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Хомс провинциясида инсонпарварлик ёрдами олиб кетилаётган карвонга ҳужум қилди. Бу ҳақда “Al-Ekhbariya” телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, гуманитар ёрдам вилоятнинг жанубидаги Шамсин туманидаги Шаншар аҳоли пункти яқинида йиғилган.
“Хомс-Дамашқ трассаси Ливан қочқинлари учун гуманитар ёрдам тўпланган жойга Исроил самолётлари томонидан зарба берилгандан кейин вақтинча тўсиб қўйилган”, дейилади хабарда.
SANA агентлигига кўра, гуманитар ёрдам Исроил қўшинлари томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўз уйларидан қочган Ливан фуқаролари учун мўлжалланган.
Маълумот учун, Ғазодаги уруш бошланганидан бери Исроил Сурия ҳарбий объектларига 180 мартадан ортиқ зарба берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни Исроил Ҳаво кучлари Суриянинг Хомс провинциясига зарба берганди.
Муҳаммад Ҳодиев