Исроил Ғазонинг 40 фоизи устидан назорат ўрнатганини эълон қилди
Олам
−
05 Сентябрь 2478 1 дақиқа
Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳри ҳудудининг 40 фоизи устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда кеча, 4 сентябрь куни ЦАХАЛ вакили, бригада генерали Эфи Дефрин маълум қилди.
“Операция кенгаяди ва кучаяди. Биз ҲАМАСни ҳамма жойда таъқиб қилишда давом этамиз”, дейди Дефри.
ЦАХАЛ вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда Зайтун ва Шайх Радван ҳудудларида бўлинмалар ишламоқда. Дефриннинг таъкидлашича, ҳарбий миссия фақат исроиллик барча гаровга олинганлар озод қилинганидан ва ҲАМАС ҳукмронлиги йўқ қилингандан кейингина тугайди.
Исроил тинч аҳолини ўз хавфсизлиги учун Ғазодан эвакуация қилишга чақирди. Исроил томонига кўра, 70 минг киши аллақачон шаҳарни тарк этган.
ЦАХАЛ 20 август куни Ғазо шаҳрига ҳужум бошлади ва 29 август куни уни “хавфли жанговар ҳудуд” деб эълон қилди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху идорасининг билдиришича, уруш фақат барча гаровга олинганларни озод қилиш, ҲАМАСни тўлиқ қуролсизлантириш, Ғазо секторини қуролсизлантириш ва хавфсизликни Исроил назорат қилиши билан якунланиши мумкин.
Live
Барчаси