Исроил Ғазога зарба берди – ОАВ
Олам
−
18 Июнь 2022 9527 1 дақиқа
Исроил ҳарбий авиацияси Фаластиннинг блокланган Ғазо секторидаги районлардан бирига ҳаводан зарба берди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар қилди.
Хабарга кўра, ҲАМАС ҳарбий қаноти объектларидан бири “Иззаддин ал-Қассам” бригадалари ҳаво ҳужумига учраган.
Зарба ҳарбийларнинг Исроил жанубида Ғазо сектори ҳудудидан учирилган ракета уриб туширилгани ҳақидаги маълумотидан кейин амалга оширилган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь