Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган БМТ карвонини ўққа тутди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) олиб кетаётган инсонпарварлик озиқ-овқат карвони Исроил денгиз кучлари томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда UNRWA’нинг Фаластин анклавидаги ишлари бўйича директори Томас Уайт Х (собиқ Twitter)даги саҳифасида маълум қилди

“Бугун эрталаб Ғазо сектори шимолига жўнаб кетишни кутаётган озиқ-овқат карвони Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ўққа тутилди, хайриятки, ҳеч ким жабрланмади”, дейди Уайт.

Ўз навбатида, UNRWA анклавнинг барча қисмларига хавфсиз киришни таъминлашга чақирди.

"Биз ўт ошиш остида гуманитар ёрдам етказа олмаймиз. Хавфсиз ва барқарор инсонпарварлик ёрдами ҳамма жойда, жумладан, Ғазо шимолида ҳам зудлик билан зарур", дейилади агентлик баёнотида.

Қайд этиш жоизки, январь ойи охирида Исроил БМТнинг 12 ходимини 2023 йил октябрь ойидаги ҲАМАСнинг ҳужумига бевосита алоқадорликда айблаганди. UNRWA  бу айбловдан сўнг бир неча ходимларни тергов қилганини айтди. Агентлик бош комиссари Филиппе Лаззаринининг сўзларига кўра, Исроилга ҳужумларга алоқадорликда гумон қилинганлар аллақачон ишдан бўшатилган.

Ўтган ҳафта БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш UNRWA Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатишда катта рол ўйнаши, шунинг учун агентлик иши кафолатланиши кераклигини айтди.

Бироқ, Исроилнинг айбловидан сўнг АҚШ, Германия, Австралия, Буюк Британия, Италия, Канада, Нидерландия, Финляндия, Япония ва Австрия UNRWA’га маблағ ажратиш тўхтатилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 февраль куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Жосеп Боррель UNRWA’ни молиялаштиришни тўхтатиш "жамоавий жазога тенг" бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Ғазо UNRWA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг