Исроил Ғазога уюштирган ҳужумлари билан ўз иқтисодиётига жиддий зарар етказди

Олам

image

Ғазо секторида геноцид уюштиришда айбланган Исроилнинг оммавий ҳужумлари еттинчи ойдирки давом этмоқда. Бу ҳужумлар Исроил иқтисодиётига ҳам жиддий зарба берди. Бу ҳақда Исроил Марказий банки маълум қилди.

Регуляторнинг сўнгги ҳисоботида Фаластин анклавига қилинган ҳужумлар Исроилга тахминан 245 миллиард шекел (67 миллиард доллар)га тушгани кўрсатилгани, бу мамлакат тарихидаги уруш учун энг юқори нарх ҳисобланади.

Бундан ташқари, Fitch Credit Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан 31 март куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, бу рақам Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан Исроилнинг шимолий чегаралари яқинида юзага келган кескинлик туфайли етказилган зарарни ўз ичига олмайди. Шимолдаги кескинликнинг кучайиши бу рақамни икки баравар ошириши кутилмоқда.

Иқтисодиётга армиянинг заҳирадаги аскарларни чақириш қарори ҳам зарар етказди, бу эса ишчи кучининг йўқолишига олиб келди.

“Yediot Ahronot” газетасининг ёзишича, ноябрдан январгача бўлган даврда резервдагиларни ҳарбий хизматга чақириш авжида бўлганида, бу ҳукуматга кунига тахминан 600 миллион шекелга тушган.

Исроилнинг i24 сайтида ўтган ҳафта эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ғазо сектори билан чегарага яқин Исроил аҳоли пунктлари мулкига етказилган зарар 15-20 миллиард шекел (4,1-5,5 миллиард доллар)га баҳоланмоқда. “Ҳизбуллоҳ” билан зиддият туфайли шимолий аҳоли пунктларида қайд этилган зарар эса 5-7 миллиард шекел (1,5-1,9 миллиард доллар)га баҳоланмоқда.

Ғазога қилинган ҳужумлар меҳнат бозорига ҳам катта зарба берди. Исроил 178 мингдан ортиқ фаластинлик ишчисини йўқотди, уларнинг аксарияти қурилиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш каби иқтисодий жиҳатдан муҳим соҳаларда ишлаган.

Январь ойида Исроил пудратчилар ва қурувчилар ассоциацияси хорижлик ишчиларни излаш секинлашгани сабабли қурилиш саноати 140 минг кишилик ишчи кучи етишмаслиги ҳақида хабар берди. Ассоциациянинг таъкидлашича, мамлакатдаги қурилиш объектларининг 50 фоизи ишчи кучининг жиддий тақчиллиги туфайли ёпилган, мавжудлари эса 30 фоиз қувват билан ишламоқда.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг