Исроил Ғазога ҳужумидан сўнг Ливанга зарба берди
Олам
−
07 Апрель 2023
7207Исроил мудофаа армияси Ғазо секторидан сўнг Ливан ҳудудига ҳужум уюштирди, уларнинг нишонлари мамлакат жанубидаги Хамас ҳаракатининг инфратузилма объектлари бўлди. Бу ҳақда армия Матбуот хизмати Twitter'да хабар берди.
“Исроил мудофаа кучлари ХАМАС террор ташкилотининг Ливан ҳудудида фаолият юритишига рухсат бермайди ва ўз ҳудудидан чиқаётган ҳар бир ракета учун Ливанни жавобгар деб ҳисоблайди”, дейилади Исроил ҳарбийлари баёнотида.
6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси Исроил армияси Фаластиннинг Ғазо секторига ҳужум қилди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари сўнгги бир неча кун ичида хавфсизликни бузиш ҳолатларига жавобан радикал ХАМАС қурол-яроғ устахоналари ва иккита туннелга ҳужум қилди.
Бунгача Ливан ҳудудидан Исроил томон 34 та ракета учирилган, улардан 25 таси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари туфайли тутиб олинган.
“25 та ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинди. Исроил ҳудудига бешта ракета тушди”, деди Исроил армияси матбуот хизмати.
Кейинроқ Ливан махсус хизматлари мамлакат жанубида Исроилга ракета ҳужуми уюштирган иншоотларни аниқлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 апрель куни ҳам Исроил полицияси Ал-Ақсо масжидига бостириб кирган эди. Хавфсизлик кучлари Ал-Ақсо ичида шовқинли гранаталар, кўзни ёшлантирувчи газ, резина ўқ ва таёқлардан фойдаланганди. Шунингдек, улар шифокорларнинг воқеа жойига етиб боришига ва ярадорларга ёрдам беришга рухсат бермаганди. Исроилнинг хатти-ҳаракатлари Иордания ва Миср томонидан қораланган, Фаластин ва Иордания илтимосига кўра, бугун, 6 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши чиқарилганди. Шунингдек, 5 апрель куни Исроил Ғазо секторига ҳам ҳужум қилган.
LiveБарчаси