Исроил Ғазодаги охирги гаровга олинган шахснинг майитини қайтариб олди
Олам
−
26 Январь 1792 1 дақиқа
Бугун, 26 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазо урушини тугатиш режасининг дастлабки босқичидаги асосий шарт бажарилди. Исроил ҳарбийлари Ғазода гаровга олинган охирги шахснинг жасад қолдиқларини қайтариб олди. Бу ҳақда “The Israel Times” хабар берди.
Қайд этилишича, охирги гаровдаги шахс Исроил полиция ходими Ран Гвилига тегишли бўлиб, унинг жасади топилган ва дафн қилиш учун ватанига қайтарилган. Марҳум шарқий Ғазо шаҳридаги қабристонга дафн этилгани ҳақидаги разведка маълумотлари анчадан бери маълум бўлган. Операция давомида қабристондаги 250 та қабр очиб текширилган ва охир-оқибат Гвилининг жасади тиш ва бармоқ излари орқали аниқланган.
“Бу Исроил давлатининг ўз аскарлари ва фуқароларига бўлган садоқатини таъкидлайдиган лаҳзадир. Биз оилалар ва Исроил жамоатчилигига ваъда қилганимиздек, ҳар бир кишини уйига қайтардик”, дейилади баёнотда.
Исроил Гвилининг қолдиқлари қайтарилгандан ёки унинг жасадини қидириш операцияси якунлангандан сўнг Ғазонинг Миср билан чегарадош Рафаҳ ўтиш пунктини – анклавнинг дунёга асосий дарвозасини қайта очишини маълум қилган. Трамп бу келишувни “кучли, бардошли ва абадий тинчлик” сари биринчи қадам деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо-Миср чегарасидаги Рафаҳ ўтиш пункти очилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси