Исроил Ғазо билан чегарада буфер зона қурмоқда – ОАВ

Олам

image

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори билан чегарада анклав ҳудудининг тахминан 16 фоизини эгаллаши мумкин бўлган хавфсизлик буфер зонасини яратмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг “Haaretz” газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, чегара бўйлаб буфер чизиғининг кенглиги 1 км атрофида бўлади. Газета келтирган сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилида ушбу зонадаги барча бинолар вайрон қилинаётгани таъкидланган.

Бундан ташқари, газета Исроил Ғазо секторини икки қисмга – шимолий ва жанубий қисмларга бўлишни режалаштираётганини даъво қилмоқда. Ушбу мақсадлар учун Исроил кучлари яна бир махсус буфер чизиғини – секторни ғарбдан шарққа кесиб ўтувчи ва аҳоли ҳаракатини назорат қилиш имконини берувчи Нетзарим коридорини яратмоқда. Айни пайтда чегара бўйлаб буфер зона яратилиши ҳисобга олинган ҳолда Ғазо секторининг кенглиги бор-йўғи 5,5 км бўлади.

Маълумот учун, ҲАМАС расмийлари 25 март куни оташкесим устида ишлаётган музокарачиларга уларнинг таклифи ўзгаришсиз қолишини билдирган. Бу шартларга эса Исроилнинг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетиши ва Фаластин анклавида гаровга олинганларни Исроил ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусларга алмаштириш киради.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса ҲАМАСни йўқ қилиш кампаниясини давом эттиришга ваъда берди.

“Исроил ҲАМАСнинг ёлғончи талабларига бўйсунмайди ва урушнинг барча мақсадлари (ўғирланганларни озод қилиш, ҲАМАСнинг ҳарбий ва бошқарув имкониятларини йўқ қилиш, Ғазо бундан кейин Исроилга таҳдид солмаслигини таъминлаш)га эришиш учун ҳаракат қилишда давом этади”, дейди Нетаньяху.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг