Исроил Ғарбий Соҳилда камида 15 фаластинликни қўлга олди

Олам

image

Исроил аскарлари охирги 24 соат ичида босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларида камида 15 нафар фаластинликни қўлга олди. Бу ҳақда Фаластин асирлар уюшмаси Маҳбуслар ва озод қилинганлар қўмитаси ва Фаластин озодлик ташкилоти томонидан берилган ёзма баёнотда келтирилган.

Босқинлар Рамаллоҳ, Ал-Халил, Эрича, Қалқиля ва Қуддус каби шаҳарларда бўлиб ўтган. Ҳибсга олинганлар орасида фаластинликлар ва аввалроқ Исроил қамоқхонасидан чиққан бир нафар аёл ҳам бор.

Таъкидланишича, ЦАХАЛ Ғазога ҳужумини бошлаган пайтдан бери, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга қарши ҳибсга олишлар, рейдлар ва ҳужумлар сони ортиб бормоқда.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳилда Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган фаластинликлар сони 9535 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғарбий Соҳил ЦАХАЛ фаластинлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made