Исроил Эронга ҳужум фонида ҳаво ҳудудини ёпди
Олам
−
28 Февраль 1990 1 дақиқа
Бугун, 28 февраль куни Исроил Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланган бир пайтда мамлакат ҳаво ҳудудини фуқаролик авиацияси учун вақтинча ёпди. Натижада Исроилга ва Исроилдан амалга ошириладиган барча фуқаролик рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Қайд этилишича, хавфсизлик вазияти сабабли ҳаво майдони бир муддатга ёпилади.
“Жамоатчиликдан кейинги хабарнома берилмагунча аэропортларга келмаслик сўралади”, дейилади Транспорт вазирлиги берган баёнотда.
Шунингдек, ҳозирда чет элда бўлиб турган йўловчиларга ҳаво майдони қайта очилгач, парвозлар жадвали ҳақида оммавий ахборот воситалари ва авиакомпаниялари орқали мунтазам равишда маълумот олиб бориш тавсия этилган.
Баёнотда хориждаги Исроил фуқароларига Миллий хавфсизлик кенгашининг кўрсатмалари ва тавсияларига қатъий амал қилиш зарурлиги ҳам таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронга берилган зарбалар ортидан Исроилда шошилинч фавқулодда ҳолат эълон қилинганди.