Исроил Эрон энергия объектлари ёнидаги мудофаа тизимларини йўқ қилган – NYT 

Олам

image

Исроил Эрондаги муҳим энергия объектлари атрофидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини атайлаб нишонга олган ва уларга тўғридан тўғри зарба берган. Бу ҳақда номи ошкор этилмаган Эрон ва Исроил расмийларига таяниб, "The New York Times" нашри хабар берди.

Эроннинг ва Исроил Мудофаа вазирлигининг уч расмийсининг айтишича, Исроил кучлари нишонлари Хузистон вилоятидаги Бандар Имом Хомайний нефть-кимё мажмуаси, Бандар Имом Хомайний порти, Абадан нефтни қайта ишлаш заводи, Илам вилоятидаги газ кони ва бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа объектларидан иборат бўлган. 

Эрондаги NYT манбаларининг таъкидлашича, Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини йўқ қилгани Теҳронда чуқур хавотир уйғотган, чунки Теҳрон ҳозирда муҳим энергетика объектларига келажакда юзага келиши мумкин бўлган ҳужумлар олдида  заиф.

Эслатиб ўтамиз, Исроил мудофаа кучлари 26 октябрга ўтар кечаси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштирган эди. Кейинчалик Исроил Эронни яқинлашиб келаётган зарба ва потенциал нишонлар ҳақида олдиндан огоҳлантириб, унга жавобан ҳужум қилмасликка чақиргани хабар қилинди. Бироқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг матбуот хизмати бу хабарни рад этди. Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён эса Эроннинг Исроил ҳужумига жавоби мувозанатли ва ўйланган бўлишини билдирди.

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг