Исроил дунёнинг “энг обрўсиз мамлакати” деб эълон қилинди

Олам

image

2025 йилда давлатлар ўртасидаги глобал бренд рейтингида Исроил охирги ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Nation Brands Index” рейтингида келтирилган.

Нашр маълумотига кўра, бу 20 йил ичида Исроилнинг энг паст кўрсаткичи бўлиб, рейтинг мамлакатнинг туризм, аҳолиси, маданияти, иммиграция, экспорт ва бошқарув соҳаларидаги обрўсини баҳолайди. Тадқиқотда кўрсатилишича, нафақат ҳукуматга, балки Исроил фуқароларига бўлган салбий қарашлар ҳам кучайган, бунинг асосий сабаби Ғазо ва Қуддусдаги урушлар.

Тадқиқот натижаларига кўра, Исроил маҳсулотлари ва экспортига бўлган ишонч ҳам пасайган, халқаро бозор ва истеъмолчилар орасида “Made in Israel” белгиси билан боғлиқ бойкотлар давом этмоқда. 

Маълумот учун, 2023 йилнинг октябридан буён Исроил кучлари Ғазода 71 000 дан ортиқ фаластинликни ўлдирган. Шу сабабли, дунёда Исроилга бўлган салбий фикрлар кенгайиб, нафақат Араб ва мусулмон мамлакатларида, балки Европа ва Шарқий Осиёда ҳам ортмоқда.

Сўнгги сўровномалар, хусусан Pew Research ва YouGov тадқиқотларига кўра, 2025 йилда АҚШда аҳолининг 53 фоизи Исроилни салбий баҳолаган, Европада эса Британия, Франция, Германия, Дания, Испания ва Италияда одамларнинг аксарияти Исроилга нисбатан салбий қарашга эга. Ёш авлод ва Ғарбий Европада ижобий қарашлар камаймоқда, бу эса Исроилнинг халқаро обрўсига ва иқтисодий истиқболларига жиддий хавф туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳарбийлар ҳеч қачон Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетмаслиги ва Фаластин анклавида фуқаролик-ҳарбий армия бўлинмаси ташкил этилишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Made in Israel

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг