Исроил БМТнинг Ливандаги штаб-квартирасини ўққа тутди
Олам
−
10 Октябрь
3709Исроил Рас-Нақура ҳудудидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) базасини ўққа тутди, оқибатда БМТнинг икки тинчликпарвар аскари яраланди. Бу ҳақда UNIFIL хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил UNIFIL штаб-квартираси ва унинг атрофидаги объектларга бир неча бор зарба берган. Исроилнинг Меркава танки UNIFIL кузатув минорасини ўққа тутиши оқибатида икки тинчликпарвар йиқилиб, яраланган.
Миссия эътиборни танк тўғридан-тўғри минорага қарата ўқ узаётганига қаратди. Яраланган аскарлар ҳеч қандай хавф остида эмас, улар даволанмоқда.
Шунингдек, Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Лаббоун ҳудудида UNIFIL идорасига қарата ўт очгани қайд этилган. Тинчликпарварлар жойлашган бошпана ҳам ўққа тутилган, транспорт ва алоқа воситаларига зарар етказилган.
Исроил армияси ва барча томонлар хавфсизликни таъминлаш ва БМТ ходимлари ва объектларининг дахлсизлигини ҳурмат қилиш мажбурияти ҳақида эслатилди. УНИФИЛ кучларига атайлаб қилинган ҳар қандай ҳужум халқаро гуманитар ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясининг жиддий бузилиши эканлиги таъкидланган.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюцияси Исроилни Мовий чизиқдан ташқарига чиқиб кетишга ва Ливандаги Литани дарёси билан ўртасидаги ҳудудни демилитаризация қилишга чақиради, бу ерда фақат Ливан армияси ва БМТнинг Ливандаги вақтинча тинчликпарвар кучларига (UNIFIL) тегишли қурол ва ҳарбий техника сақланиши керак бўлади.
Бироқ Ливан жанубидаги Литани дарёси ва Исроил билан чегарадош Мовий чизиқ орасидаги деярли барча ҳудудлар 2000 йилдан бери “Ҳизбуллоҳ”нинг кучли ҳарбий таъсири остида. Ливан Бош вазири Нажиб Микати 5 декабрь куни Ливан Исроил билан чегарадаги баҳсли ҳудудлар юзасидан БМТ орқали Исроил билан музокара олиб боришини айтган.
LiveБарчаси