Исроил БМТнинг Фаластин ҳуқуқлари ҳақидаги резолюциясини рад этади
Олам
−
16 Май
3507Исроил ҳукумати ўтган ҳафта БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни тавсия қилувчи резолюциясини бир овоздан рад этди. Бу ҳақда кеча, 15 май куни Исроил Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг Бош вазир Биньямин Нетаньяху маълум қилди.
“Биз 7 октябрдаги даҳшатли қирғинни рағбатлантирмаймиз, ҳудудидан бизга ҳужум қилиш мумкин бўлган террорчи давлатнинг пайдо бўлишига йўл қўймаймиз”, деган Нетаньяху.
10 май куни БМТ Бош Ассамблеяси БМТ ҳузурида кузатувчи давлат мақомига эга бўлган Фаластин маъмуриятига Бош Ассамблея йиғилишларида тўлиқ овоз бериш ҳуқуқини бермаган ҳолда сезиларли даражада кенгроқ ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. 193 давлат аъзо бўлган Бош Ассамблея БМТ Хавфсизлик Кенгашини Фаластинни халқаро ташкилотга тўлақонли аъзолик қилиш масаласини жиддий кўриб чиқишга чақирди.
Резолюцияни ёқлаб 143 давлат овоз берди, тўққиз давлат қарши чиқди, яна 25 давлат бетараф қолди. Нетаньяхунинг таъкидлашича, Бош Ассамблея резолюцияси Фаластин ҳудудлари мақомини ҳеч қандай тарзда ўзгартирмайди ва келажакдаги музокаралар ва тинчлик келишуви учун асос эмас.
LiveБарчаси