Исроил армияси Сурия ҳарбийларига ҳужум қилди

Олам

image

Исроил мудофаа армияси Сурия қўшинлари ва махсус “Ал-Қудс” кучларига зарба берди. Бу ҳақда ЦАХАЛ (Исроил Қуролли кучлари) маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ҳаво зарбаси тахминларга кўра, Жўлон тепалигидан амалга оширилган. Ҳужум натижасида уч нафар ҳарбий вафот этган ва бир нафари жароҳатланган. Бир нечта ракетани уриб туширишга муваффақ бўлинган.

ЦАХАЛ баёнотига кўра, ҳужум Исроил ва Сурияни ажратиб турувчи “Альфа” чизиғига бир қанча қўлбола портловчи мосламалар ўрнатилгани учун амалга оширилган.

Маълумот учун, Исроил армияси Сурия объектларига мунтазам ҳужум қилиб туради. У ўзининг ҳаракатини душман томони замонавий қуролларни қўлга киритмаслиги кераклиги билан изоҳлайди.

Қайд этиш керакки, Сурия ва Исроил ўртасида дипломатик алоқа йўқ. Бу давлатлар ташкил топганидан бери уруш ҳолатида бўлиб келади. Икки давлат ўртасида Жўлон тепалиги сабабли кўп йиллик ҳудудий можаро мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил-Сурия

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг