ЕИ Жўлон тепалиги бўйича позициясини билдирди
Олам
−
22 Март 2019
6511Европа Иттифоқи БМТ резолюциясига мувофиқ равишда Жўлон тепалигининг кимга тегишли экани бўйича ўз позициясини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, ЕИ ўз позициясини ўзгартирмаган.
“Европа Иттифоқи халқаро меъёрларга тўла амал қилади ва 1967 йилда оккупация қилинган ҳудудларнинг Исроилга тегишли эканини тан олмайди”, дейилади хабарда.
Шу ўринда, Сурия ҳукумати Американинг позициясидан қатъий назар Жўлон тепалигини ўз назоратига қайтариш ниятида эканини маълум қилганди.
Аввалроқ, 21 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Жўлон тепалиги Исроил ҳудуди эканини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, тепалик яҳудий давлатининг тинчлиги ва барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот ўрнида, 1944 йилдан Сурия назоратида бўлган Жўлон тепалиги 1967 йилдаги Олти кунлик уруш натижасида Исроил томонидан босиб олинган. 1981 йилда Исроил Парламенти Жўлон тепалигини мамлакатнинг ҳудуди деб эълон қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил аннексиясини тан олмаган, расмий Дамашқ ҳамон тепаликни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.
LiveБарчаси