Исроил Ал-Ақсо имомининг масжидга киришини тақиқлади
Олам
−
09 Август
5218Исроил Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидининг 85 ёшли имоми Шайх Икрима Сабрийга масжидга киришни тақиқлади. Бу ҳақда “Middle East Monitor” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 85 ёшли Сабрий жорий йилнинг 31 июль куни Теҳронда Эроннинг янги Президентининг қасамёд маросимида қатнашганидан сўнг ўлдирилган Ҳонияга мотам эълон қилган. Шундан сўнг имом 2 август куни “терроризмга ундаганлик”да гумонланиб, Исроил кучлари томонидан қисқа муддатга ҳибсга олинган.
“Сабрийнинг қариндошларидан бирининг айтишича, Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусдаги имомнинг уйига бостириб кирган ва уни қўлга олган”, дейилади хабарда.
Имомнинг адвокати Холид Забарка уни ҳибсдан озод қилган, аммо Исроил ҳукумати Шайх Икримага жазо сифатида Ал-Ақсо масжидига киришини 6 ойга тақиқлаган.
Маълумот учун, Икрима Саид Сабрий 1994 йил октябрдан 2006 йил июлгача Қуддус ва Фаластин бош муфтийси лавозимида фаолият юритган. У Ёсир Арафат томонидан тайинланган. Шунингдек, Мисрдаги Ал-Азҳар университетида докторлик даражасини олган.
LiveБарчаси