Исроил АҚШ орқали Жанубий Африкага босим ўтказмоқчи
Олам
−
10 Сентябрь
5167Исроил ҳукумати америкалик конгрессменларга Жанубий Африка раҳбариятига таъсир ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда яҳудий ТИВ мактубига таяниб, “Axios” хабар берди.
Порталнинг ёзишича, матнда исроиллик дипломатлар АҚШ Конгрессини Африка давлати Тель-Авивга қарши Халқаро суддан даъво аризасини қайтариб олмаса, иқтисодий алоқаларни тўхтатиш билан таҳдид қилишга чақирмоқда.
“Биз сиздан дарҳол федерал ва штат қонун чиқарувчилари, губернаторлар ва яҳудий ташкилотлари билан ҳамкорликни бошлашингизни, Жанубий Африкага Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартириш учун босим ўтказишни, уларга ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш ва халқаро судларда Исроилга қарши чораларни илгари суриш каби жорий ҳаракатларини давом эттириш катта харажатга олиб келишини аниқ айтишингизни сўраймиз”, дейилади мактубда.
“Axios”нинг қайд этишича, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ўз дипломатларига АҚШда Жанубий Африкага зарар етказиши мумкин бўлган қонунларни қабул қилишга кўмаклашишни буюрган. Портал манбаларининг таъкидлашича, Тель-Авив ушбу чора-тадбирлар ёрдамида Африка давлатининг яҳудий давлатига нисбатан позициясини ўзгартиришга эришмоқчи.
Маълумот учун, Жанубий Африка Исроилни фаластинликларга қарши геноцидда айблайди. БМТ судидан ташқари Африка республикаси яҳудий давлатига қарши Халқаро жиноий судга даъво аризаси билан чиқди. Кейинчалик Жанубий Африканинг баёнотига бошқа давлатлар, жумладан Туркия ҳам қўшилди. Январь ойида Жаҳон суди Исроилнинг Геноцид конвенциясига тегишли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишни ва ўз қўшинлари фаластинликларга қарши геноцид ҳаракатларини амалга оширмаслигини таъминлашни буюрди. Бироқ Исроил ҲАМАСни бутунлай йўқ қилишни ёқлаб, ўз ҳаракатларини тўхтатмоқчи эмас.
LiveБарчаси