Исроил ҳужумида ҲАМАС етакчисининг уч ўғли ҳалок бўлди

Олам

image

ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий қаноти етакчиси Исмоил Хониянинг уч ўғли Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
 
Телеканал маълумотларига кўра, зарба Ғазо яқинидаги Аш-Шати қочоқлар лагерига берилган. Зарба Исроил ҳарбийлари томонидан амалга оширилган. ЦАХАЛ бу маълумотга изоҳ бермади.

Хония Рамазон ҳайити байрамида қочқинлар лагерига қариндошлариникига бориши чоғида унинг уч ўғли – Ҳазем, Амир ва Муҳаммад ҳамда бир неча неваралари отишмада ҳалок бўлганини тасдиқлади.

“Уч ўғлим ва бир неча неварамнинг шаҳид бўлиши орқали бизга берган бу шараф учун Аллоҳга раҳмат айтаман”, дейди у “Al Jazeera” телеканалига.

Исмоил Хония уруш бошлангандан бери унинг оиласининг 60 аъзоси ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Исмоил Хония 2017 йилда ҲАМАСнинг сиёсий қаноти раҳбари бўлган эди. У Қатар пойтахти Доҳада яшайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Исмоил Хониянинг синглисини ҳибсга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг