Исроил ҳужум қилган шифохонада 9 минг киши бор 

Олам

image

Ҳозирда Ғазо секторидаги “Аш-Шифа” тиббиёт мажмуаси ҳудудида 9 мингга яқин одам, жумладан, беморлар ва ярадорлар жойлашган. Бу ҳақда анклав ҳокимияти матбуот хизмати Facebook'да хабар берди.

“Босқинчилар армияси “Аш-Шифа” тиббиёт мажмуасига ҳужум қилиб, унинг ҳудудига ўт очди, гарчи улар мажмуа ичида деярли 9 минг одам борлигини яхши биларди. Булар шифокорлар, ярадорлар, шифохона беморлари ва ички кўчирилганлар”, дейилади хабарда.

Ғазо маъмурияти матбуот хизмати “Аш-Шифа”даги воқеаларни уруш жинояти деб атади ва тиббий мажмуа ичидаги одамлар хавфсизлиги учун жавобгарликни АҚШ ва халқаро ҳамжамият зиммасига юклади. Умуман олганда, анклав маъмуриятига кўра, қуролли можаро бошланганидан бери 198 тиббиёт ходими ҳалок бўлган, 55 та тез тиббий ёрдам машинаси ўққа тутилган, 25 та тиббиёт муассасаси ўз фаолиятини тўхтатган.

“Al Mayadeen” телеканалининг хабар қилишича, исроиллик ҳарбийлар шифохонадаги тиббиёт ходимларига ҳам ўт очган. Бироқ ҳалок бўлган ёки яраланган шифокорлар ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 ноябрга ўтар кечаси Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги “Аш-Шифа” тиббиёт маркази ҳудудида қуруқликдаги операцияни бошлади. Исроил мудофаа кучлари шифохонада ҲАМАСнинг асосий қўмондонлик штаб-квартираси жойлашгани, шунингдек, тиббиёт маркази остида 200 га яқин ҲАМАС тарафдорлари яширингани ва 7 октябрь куни ўғирлаб кетилган гаровга олинганлар сақланаётган бир неча ерости мажмуалари ва туннель борлигини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо Аш-Шифа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг