Испаниядаги тошқинларда футболчи ҳалок бўлди
Спорт
−
10:46
4569Испаниянинг Валенсия провинциясида кузатилган сув тошқинларида футболчи Хосе Кастильехо қурбон бўлди. Бу ҳақда “Валенсия” клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 28 ёшли футболчи маҳаллий клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоанинг бир нечта ўйинларида ҳам майдонга тушган.
“Валенсия” “Дана” тўфонининг қурбонига айланган Хосе Кастильехонинг вафотидан чуқур афсусда”, дейилади клуб баёнотида.
Кастильехо “Валенсия”дан ташқари қуйи лиганинг “Патерна”, “Эльденсе”,“Буньоль”, ”Рода”, “Торре Леванте” ва бошқа клубларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўфон оқибатида мамлакат чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Валенсия”-“Реал” ўйини бошқа санага қолдирилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси