Испанияда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 9 август куни Испаниянинг Валенсия мухтор ҳамжамиятидаги Понтон Рекена аҳоли пункити яқинида кичик самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида юз берган. Фавқулодда хизмат ходимлари тезда ҳодиса жойига етиб борган. Камида икки кишининг ўлими тасдиқланган.

Ҳалокат жойига Рекена фуқаролик гвардияси ва маҳаллий полиция патруллари, вилоят ёнғинлар консорциуми ҳамда ўрмон ёнғинлари хизматининг бир нечта бўлинмалари жалб қилинган. Самолёт ҳалокати туфайли қишлоқ хўжалиги ҳудудида ёнғин келиб чиққан ва у ўчирилган.

Қайд этилишича, ҳозирча ҳалокат сабаблари номаълум. Фуқаролик гвардияси тергов ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг жануби-ғарбий қисмидаги Аризона штатида тез ёрдам учун мўлжалланган самолёт ҳалокатга учраганди. Оқибатда бортдаги тўрт кишининг барчаси ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Валенсия Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг