Испанияда коронавирусга чалинган эркак ҳибсга олинди. У 22 кишига инфекция юқтирган бўлиши мумкин 

Олам

image
0:00
0:00
download

Испанияда 22 кишига коронавирус юқтирганликда гумон қилинган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда BBC хабар берган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Майорка шаҳрининг 40 ёшли фуқароси қаттиқ йўталаётгани ва ҳарорати 40 C га кўтарилганига қарамай, иш жойига ва спорт залига боришда давом этган. 

Шунингдек, у ишхонасида ниқобини ечиб, йўталиб юрган. 

Ҳамкасблари унга уйга бориши кераклигини айтишган, аммо эркак ниқобини ечиб, йўталган ва ҳаммага юқтиришини айтган. 

Полиция баёнотида айтилишича, эркакда бир неча кун давомида коронавирус белгиларига ўхшаш аломатлар бўлган, аммо у уйига боришдан бош тортган. 

У коронавирусга тест топширган, аммо натижаларини кутмасдан, эртаси куни эрталаб ишга ва спорт залига борган. Кейинчалик у коронавирусга чалингани тасдиқланган. 

Натижада унинг иш жойидаги беш киши ва спорт залидаги уч кишида COVID-19 аниқланган. 

Шунингдек, унинг оиласининг 14 аъзоси, шу жумладан уч фарзанди коронавирус билан касалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания коронавирус

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг