Испания ЖЧ-2026 даги ғалабаси учун АҚШга 15 млн доллар тўлайди

Спорт

image

Испания чет эллик резидентлар учун АҚШ фискал қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари сабабли футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси учун олган мукофот пулидан АҚШга 15 миллион долларгача тўлаб беради. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар берди.

“АҚШ қонунларига кўра, норезидентлар томонидан АҚШ ҳудудида олинган даромад, агар у қўшимча битим билан камайтирилмаган бўлса, 30 фоиз миқдоридаги федерал солиққа тортилади”, дейилади хабарда.

Испания терма жамоасининг қўлга киритилган чемпионлик унвони учун олган мукофот пулининг умумий миқдори 50 миллион долларни ташкил этди. Бироқ Оқ уй футбол жамоасини ягона жамоа сифатида тан олишдан бош тортиб, солиқ базасини ҳар бир ўйинчига индивидуал равишда тақсимлаган.

АҚШ Конгресси европаликлар жамоаси амалдаги қоидалар билан олдиндан танишиб чиқиши керак эганини билдирган. Шу билан бирга, Вакиллар палатасининг баъзи аъзолари спортчиларга нисбатан бундай юқори солиқ ставкасини танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 финалида Аргентинани мағлуб этганди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг (0:0) билан якунланди. Экстра-таймда эса “Барселона”нинг 26 ёшли ҳужумчиси Ферран Торрес ягона голни киритди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг