Испания Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгди

Спорт

image

Бугун, 21 июнь куни  2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Ҳ” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Испания ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Испания терма жамоаси 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Баҳс АҚШнинг Атланта шаҳридаги “Мерседес-Бенц Стэдиум” аренасида бўлиб ўтди. 

Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада очилди. Испания терма жамоаси сафида Ламин Ямаль ҳисобни очган бўлса, Микель Оярсабаль 21 ва 24-дақиқаларда гол уриб, дубль муаллифига айланди. Учрашувнинг 49-дақиқасида Саудия Арабистони ҳимоячиси Ҳассан Ал-Тамбакти ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. шу тариқа испанлар 4 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.

Маълумот учун, биринчи турдан кейин “Ҳ” гуруҳидаги барча жамоалар ҳисобида бир очкодан мавжуд эди. Испания Кабо-Верде билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Саудия Арабистони Уругвай билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этганди.

Эндиликда гуруҳ босқичининг сўнгги турида Испания Уругвайга қарши майдонга тушади. Саудия Арабистони эса Кабо-Верде билан куч синашади.

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг