Испания иқтисоди жиддий зарба олиши башорат қилинди

Олам

image

Испания Европада COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган инқироздан энг кўп зарар кўрган давлатлар қаторида бўлиши мумкин. Бу ҳақда Испания Марказий банки хабар бермоқда.

Энг ёмон сценарий бўйича, 2020 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 15 фоизга пасайиши мумкин. Бу евро ҳудудидаги энг ёмон пасайишлардан бири бўлади. Ушбу чоракда у 21,8 фоизга пасайиши эҳтимоли бор.

Мутахассислар қироллик иқтисодиётининг ташқи таъсирлардан ҳимояланмаганлиги ва кучли зарба хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган бир қатор сабабларни келтириб ўтишди.

Биринчидан, ялпи ички маҳсулотда туризм соҳаси салмоқли улушга эга. Испания бошқа мамлакатларга нисбатан энг қаттиқ карантин режимини жорий этишга мажбур бўлди, бу эса соҳага салбий таъсир кўрсатди.

Иккинчидан, кичик бизнес асосий роль ўйнайди. Кўпгина ҳолларда, иш берувчилар вақтинчалик меҳнатдан фойдаланди. Бу инқироз даврида оммавий ишдан бўшатишга олиб келди. Испания Марказий банкининг маълумотларига кўра, пандемиядан олдин 14 фоизни ташкил этган ишсизлик даражаси бу йил 18,1 фоиздан 23,6 фоизгача ўзгаради.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг