Испания ҳужумчиси қайдномадан чиқариб юборилди
Спорт
−
13 Октябрь 2025 3280 1 дақиқа
Ферран Торрес Испания миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйинида иштирок этмайди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, ҳужумчи эртага, 14 октябрь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Болгария терма жамоасига қарши ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборади. “Барселона” сафида тўп тепадиган футболчи мушакларидаги муаммолар сабабли Испания терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан чиқарилди. Ўйинчи Грузия МТЖга қарши ўтган саралаш ўйинидан сўнг мушакларида ноқулайлик сезган.
Маълумот учун, футболчи ўша беллашувда Испания МТЖ фойдасига белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ламин Ямалнинг ҳам жароҳат сабабли Испания МТЖ қайдномасидан чиқариб юборилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025