Испан клублари ЕЧЛда шармандали натижа қайд этди
Спорт
−
27 Октябрь 2022
3490Европа Чемпионлар лигасининг ортда қолган беш туридан сўнг фақат Мадриднинг "Реал" клуби кейинги босқич йўлланмасини нақд қила олди. “Барселона” ва “Севилья” Европа лигасида ўйнайдиган бўлди. "Атлетико" эса Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб турибди. Сўнгги турда “матрасчилар”нинг Европа лигасида ўйнаш ёки ўйнамаслиги маълум бўлади.
ЕЧЛ тарихида биринчи марта атиги битта Испания клуби плей-оффда иштирок этадиган бўлди. Бундай ҳолат аввал мусобақада кузатилмаган. Испанияга қўшни бўлган Португалия клублари эса ЕЧЛда муваффақиятли иштирок этишмоқда. “Бенфика” ва "Порту" плей-офф йўлланмасини қўлга киритган бўлса, "Спортинг" ўз гуруҳида мусобақанинг кейинги босқичига йўлланма берадиган ўринни сақлаб турибди.
Маълумот учун, "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиққан ягона испан жамоаси бўлгани учун UEFA'дан 4,7 миллион евро олади.
"Қироллик клуби" гуруҳ босқичининг сўнгги турида Донецкнинг "Шахтёр" клуби билан тўқнаш келади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси