“Исмини айтсам машҳур бўлиб кетади”. Месси ортидан тупурган футболчи ҳақида гапирди (видео)
Спорт
−
13 Октябрь 2023
4797Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионати (ЖЧ-2026) саралаши доирасидаги Парагвайга қарши ўйинда (1:0) юз берган воқеага муносабат билдирди.
Гап шундаки, учрашувнинг 84-дақиқасида Месси ва Парагвай терма жамоаси ҳужумчиси Антонио Санабрия ўртасида оғзаки жанжал келиб чиқди, натижада парагвайлик футболчи ўзига тескари бўлиб турган Мессига тупурди. Учрашув ҳаками ҳам ушбу эпизодни эътиборсиз қолдирди.
“Кийим алмашитириш хонасида жамоадагилар кимдир менга тупургани ҳақида гапирди. Тўғриси, мен бу боланинг кимлигини ҳам билмайман. Ҳатто унинг исмини айтмасликни ўзимга афзал кўраман, акс ҳолда у ҳаммага машҳур бўлади”, дейди Месси.
Аргентина-Парагвай ўйини 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Учрашувдаги ягона голни Николас Отаменди киритди.
LiveБарчаси