Ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 19 август куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:11 да Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида қурилиш маҳсулотлари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, айтилган манзилда навбатчиликда турган ва бошқа ёрдамга етиб борган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги тарихий Минораи Калон иморати яқинидаги 2 қаватли ошхонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ошхонанинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми зарарланган. Тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Ислом цивилизацияси маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг