Ислом тараққиёт банки Ўзбекистоннинг хароба мактаблари учун пул ажратади

Жамият

image

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, кеча, 22 февраль куни вазир Ҳилола Умарова ва Ислом тараққиёт банки мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Учрашув давомида Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифалар ҳамда режалар белгилаб олинган.

Музокаралар натижасига кўра, Ислом тараққиёт банки томонидан таъмирталаб мактабларда қурилиш ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спортзаллар қуришга маблағ ажратилишига келишиб олинган. 

Мазкур соҳа учун Таълим учун глобал ҳамкорлик (GPE) ташкилоти томонидан ҳам қўшимча маблағ ажратилиши келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда республикада фаолият кўрсатаётган 10 минг 104 та мактаб 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлсада, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда. 

Таъмирталаб мактаблар сони эса 1 минг 250 тани ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг