Ислом Махачев Тошкентга келди

Спорт

−

image

UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ислом Махачев самбо бўйича жаҳон чемпионатида меҳмон сифатида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Кеча, 5 ноябрь куни пойтахтдаги Олимпия шаҳарчасида мусобақа олдидан халқаро самбо федерацияси (FIAS) президенти Василий Шестаков, шунингдек, жаҳон MMA оламининг таниқли вакиллари Ислом Махачев ва Фёдор Емельяненко кутиб олинган.

Меҳмонларни Ўзбекистон Спорт вазири Адҳам Икромов, Осиё олимпия кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда Ўзбекистон самбо федерацияси раҳбарияти кутиб олган.

Самбо бўйича Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади. Мусобақада 101 мамлакатдан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 34 ёшли Махачевнинг аралаш яккакураш (MMA)даги рекорди 29 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат. У 2025 йилда UFC тарихида икки вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган илк россиялик жангчи бўлган. Махачев 2022 йил октябридан бери эгаллаб келган енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини тўрт марта ҳимоя қилган. Кейинчалик у юқорироқ вазн тоифасига ўтиш мақсадида ушбу камардан воз кечган. 2025 йил ноябрь ойида эса австралиялик Жек Делла Маддаленини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпионига айланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг