Ислом Каримов СССР Мудофаа вазирига нима деган эди?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси биринчи мудофаа ишлари вазири Рустам Аҳмедов хотираларидан:

Ислом Каримовнинг 1991 йил 6 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилди. Бу янгиликни “ҳазм қила олмаган” Кремль Ўзбекистон раҳбариятига тазйиқ ўтказишни бошлайди.

СССР мудофаа вазири ғайриодатий туюлган бу ҳолдан хавотирга тушиб, Ислом Каримовга телефон қилган пайтда янги тайинланган Рустам Аҳмедов Президент ҳузурида бўлган. СССР мудофаа вазири ғазаб билан: “Ислом Абдуғаниевич, биз билан маслаҳатлашмай Мудофаа ишлари вазирлиги жорий қилибсиз, вазир тайинлабсиз. Ўзингизни мустақил деб эълон қилган бўлсангизда ҳали СССР деган қудратли давлат мавжуд. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Ҳатто Украина ҳам Морозовни республика мудофаа вазири этиб тайинлаётганда биздан рухсат олган эди”, деб пўписа қилади. “Умуман, Сизга армиянинг нима ҳожати бор, ҳарбий комиссарият нимага керак? Ахир СССР Мудофаа вазирлигининг қудратли Туркистон ҳарбий округи Ўзбекистонда бўлса!”, дейди. 

Ислом Каримов эса шундай жавоб беради: “Биринчидан, республика Мудофаа ишлари вазирлигининг жорий қилиниши ва вазирнинг тайинланиши — ҳуқуқий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам ҳал қилинган масала. Иккинчидан, бу масалада Сиз билан келишишни асоссиз деб биламан”.

Қатъий жавоб олган Иттифоқ вазири анча ҳовуридан тушиб, республика мудофаа ишлари вазири билан кейинги ҳамкорлик учун танишмоқчи эканини айтади.

“Модомики, Сиз Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазири билан ҳамкорлик қилиш мақсадида танишишни истасангиз, мен уни Москвага юбораман, танишиб оласизлар”, дейди Ислом Каримов.

СССР мудофаа вазири билан суҳбатни тугатгач, Президент Аҳмедовга қарата: “Сен мустақил республика Мудофаа вазири сифатида Москвага борасан. Лекин у ерга фуқароча кийиниб боргин. Негаки, сен полковниксан, у эса маршал. Ҳарбий кийимдаги погонларинг Иттифоқ мудофаа вазири билан мустақил давлатнинг Мудофаа ишлари вазири сифатида тенгма-тенг гаплашишингга йўл қўймайди”, дейди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

СССР ислом Каримов

Баҳолаганлар

952

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made