Ислом бирдамлиги ўйинлари: Муҳаммаджонов Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги олтинни қўшиб қўйди

Спорт

image

Бугун, 18 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинлари ниҳоясига етади. Мусобақанинг охирги кунидаги беллашувлар ҳам Ўзбекистон делегацияси учун омадли келди.

Ислом бирдамлиги ўйинларида кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки олтин медални қўлга киритди. Мавлон Муҳаммаджонов -54 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ўзбекистонлик спортчи финалда озарбайжонлик рақиби устидан чиройли ғалабага эришди.

Аввалроқ, Оксана Чусовитина бошчилигидаги спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш медаллар билан тақдирлангани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлиги ўйинларида 47 та олтин, 38 та кумуш ва 56 та бронза, умумий ҳисобда 141 та медал жамғарди. Бу кўрсаткич борасида фақатгина мезбон Туркия Ўзбекистондан олдинда бормоқда, холос.


Мақола муаллифи

Теглар

Мавлон Муҳаммаджонов Ислом бирдамлиги ўйинлари

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made