“Иштаҳалар карнай”. Польша Иккинчи Жаҳон уруши учун Германияга қандай талаблар қўйгани очиқланди
Олам
−
28 Октябрь 2022
9500Бугун, 28 октябрь куни Польша Ташқи ишлар вазирлиги Германияга Иккинчи жаҳон уруши оқибатида етказилган зарар учун қўйилаётган талабларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди. Рўйхат вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинган.
Мазкур рўйхатда қуйидагилар келтирилган:
• 6,2 триллион злотий (тахминан 1,3 триллион доллар) миқдоридаги моддий ва номоддий йўқотишларни қоплаш;
• Германия тажовузи ва босқинчилиги қурбонлари ва уларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаш;
• Польшадан ўғирланган ва Германияда бўлган маданий бойликларни қайтариш чораларини кўриш;
• 1939-1945 йилларда Германия давлати томонидан талон-тарож қилинган Польша давлат банкларининг активлари ва мажбуриятларини қайтариш, Рейхнинг жиноий ҳарбий амалиётларини молиялаштирган кредит идоралари фаолияти натижасида юзага келган қарзларни тўлаш;
• Урушдан олдинги польшалик озчиликнинг ўлдирилган фаолларини тўлиқ реабилитация қилишни таъминлаш ва Польша ташкилотларининг Германиядаги йўқотишларини қоплаш, шунингдек, Иккинчи Жаҳон урушида польшалик қурбонлар хотирасини сақлаш учун Польша билан ҳамкорлик қилиш;
• Германиядаги поляклар ва поляк миллатига мансуб одамларнинг миллий озчилик мақомини тиклаш, хусусан она тилини ўқитиш масаласида уларнинг ҳозирги ҳолатини тўлиқ ҳал қилишни таъминлаш;
• Германия жамоатчилигига урушнинг ҳақиқий манзараси ва унинг оқибатларини айниқса, Полша ва полшаликларга етказилган зарар ва талафотларни тақдим этиш учун самарали чоралар кўриш;
Аввалроқ, Польша Ташқи ишлар вазирлиги Германиядан Иккинчи жаҳон уруши натижасида етказилган зарар учун компенсация сифатида 6,2 триллион злоти (тахминан 1,3 триллион доллар) талаб қилганди. Шу билан бирга, польшалик сиёсатчилар Россиядан ҳам товон пули олиш умидида эканини қайта-қайта билдиришган. Россиядан пул талаб қилиш ғоясини яқинда мамлакат Президенти Анжей Дуда қўллаб-қувватлаган эди.
Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Польшанинг талабига жавобан товон тўлаш масаласи ёпилганини айтди.
LiveБарчаси