Ишсиз ёшларга берилган ерларда 1 миллион тонна маҳсулот етиштирилди – Президент
Жамият
−
13 Декабрь 2020
5485Кеча, 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан мамлакат деҳқон ва миришкорлари, заҳматкаш фермерларини табриклади.
Давлат раҳбари ўз табригида кам таъминланган оилалар ва ишсиз ёшларга берилган ерлардан унумдор ҳосил олингани ҳақида тўхталиб ўтди.
“Ҳар бир ёшга – бир гектар” дастури доирасида ғалладан бўшаган майдонларнинг 84 минг гектари 266 мингта кам таъминланган оилалар ва ишсиз ёшларга берилиб, уларга фермер хўжаликлари ва томорқа хизмати корхоналари бириктирилди. Ушбу дастур натижасида 1 миллион тоннадан зиёд маҳсулот етиштирилди”, деди Президент.
Президентнинг таъкидлашича, амалга оширилган ана шундай ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида жорий йил 822 миллион доллардан зиёд миқдордаги қарийб 1,5 миллион тонна мева-сабзавот 70 дан ортиқ давлатга экспорт қилинди.
“Албатта, бугун ҳеч бир соҳада илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни амалиётда қўлламасдан туриб тараққиётга эришиб бўлмайди. Бу эса кенг ва замонавий билимга эга кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, хорижий тажрибаларни ўзлаштириш каби долзарб вазифаларни олдимизга қўймоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, соҳага илм-фан ютуқлари ва замонавий технологияларни жорий этиш бундан буён ҳам устувор вазифаларимиздан бўлиб қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь