ИШИДнинг қанча жангариси борлиги ошкор этилди
Олам
−
24 Июнь 2020 24618 1 дақиқа
Сурия ва Ироқдаги ИШИД гуруҳининг жангарилари сони 18 мингга етиши мумкин. Афғонистонда эса яна мингга яқин жангари бор. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш бўйича 2019 йил учун ҳисоботида келтириб ўтилган.
"Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Ироқ ва Суриядаги ИШИД жангариларининг сони 11 мингдан 18 минггачадир. Жумладан, улар ичида бир неча минг хорижий жангари ҳам бор. Афғонистоннинг Хуросонида эса қарийб 1 минг жангари мавжуд", дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, ИШИД Ироқ ва Суриядаги можаро зонасидан ташқаридаги ҳудудларда ўз фаолиятини янада кучайтирган.
"ИШИД Марказий ва Шарқий Африка, Шимолий Африка ва Ғарбий Африкада молиявий ва логистика марказларини ишга туширди. Шунингдек, гуруҳ Покистон ва Ҳиндистонда иккита янги филиални очганини эълон қилди", дейилади ҳужжатда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь