ИШИД раҳбари ўлдирилди – ОАВ

Олам

image

Араб нашрлари “Ислом давлати” (ИШИД) террорчилик гуруҳи етакчиси Абу ал-Ҳасан ал-Қураший йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатди.

“Исломий давлат” вакили Абу Умар ал-Муҳожир гуруҳ раҳбари Абу ал-Ҳасан ал-Қураший ўлдирилганини маълум қилди”, дейилади “Al-Arabiya” телеканали хабарида.

Араб ОАВларига кўра, Абу ал-Ҳусайн ал-Ҳусайний ал-Қураший ИШИДнинг янги раҳбари этиб тайинланган.

Абу ал-Ҳасан ал-Кураший 2022 йил февралида ўзидан олдинги Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қураший йўқ қилинганидан сўнг ИШИДга раҳбарлик қилиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД

Баҳолаганлар

1096

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг