“Ишёқмас” талабалар 50 хил вазифани бажара оладиган робот ясади (видео)
Технология
−
09 Январь
7372Калифорниядаги Стенфорд университети талабалари оддий материалдан 2 функцияли ёрдамчи роботни ихтиро қилди. Бу ҳақда "Gagadget" нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ушбу роботга "Mobile Aloha" деб ном берилган. У 50 хил вазифани бажара олади. Жумладан, у лифтнинг чақириш тугмачасини босиш, қисқичбақа қовуриш, ошхона анжомларини жойлаштириш, шкаф эшигини очиш, қўнғироқ қилиш ва қўнғироққа жавоб бериш каби вазифаларни мустақил бажара олади.
Шунингдек, ишлаб чиқувчилар барча лойиҳа материаллари, жумладан шунга ўхшаш роботни ясаш бўйича кўрсатмалар, маълумотлар тўплами ва роботни вазифа бажаришга ўргатиш кодларини оммага тақдим этган. Бу орқали қизиқувчилар ҳам худди шундай робот ясаши мумкин бўлади.
Ҳозирда ушбу ёрдамчи робот 32 минг долларга баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг Envision Racing формула пойгалари компанияси рассом Лиам Хопкинс билан биргаликда ташлаб юборилган гаджетлардан Formula E пойга машинасининг тўлиқ ўлчамли, бошқариладиган нусхасини ясаганди.