Ишдан ҳайдалган Асака тумани ҳокимига уч кун ўтиб мукофот пули ёзилди

Жамият

image

Андижон вилояти Асака туманининг собиқ ҳокими Мансуржон Алихонов жорий йилнинг 27 сентябрь куни ишдан ҳайдалганидан уч кун ўтиб, мукофот пули олди. Бу ҳақда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Ойбек Зайнобидинов фармойишида белгиланган. Ҳужжат “e-qaror” порталида эълон қилинган.

Фармойишда Асака туман ҳокимлигининг 50 нафар ходимга, жумладан, собиқ ҳоким Мансуржон Алихоновга меҳнат шартномасининг 4-бўлим 3-қисмига ва тасдиқланган штатлар жадвалига асосан, иш хақи фонди ҳисобидан 2022 йил III чорак якунлари бўйича ойлик иш хақини 50 фоизи миқдорида ҳамда штатлар жадвалида белгиланган моддий рағбатлантириш фонди ҳисобидан 45 фоиз миқдорида мукофот пуллари тўланиши белгиланган.

Аҳамиятли томони шундаки, Асака тумани ҳокими Алихонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Мукофотланган ҳоким 56 та қарор билан 2 минг 390 гектар ерни ноқонуний ажратган. Айни шу туманда бир ярим йил (2021-2022 йиллар) ичида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар бўйича 15 та жиноий иш қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Асака

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг