Иш бошлаганига 2 ой тўлмаган Британия Бош вазири Трасс истеъфога чиқишини эълон қилди

Олам

image

Лиз Трасс Консервативлар партияси етакчиси ва Буюк Британия Бош вазири лавозимларини тарк этишини маълум қилди.

У янги ҳукумат раҳбари сайлангунига қадар Британия Бош вазири бўлиб қолади.

“Британиянинг янги Бош вазири бир ҳафта ичида сайланади”, деди Трасс.

ТАССнинг ёзишича, Трасс Британия Бош вазири лавозимини энг қисқа вақт эгаллаган ҳукумат раҳбарига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Лиз Трасс жорий йилнинг 6 сентябрь куни Қиролича Елизавета II нинг ўлимидан икки кун олдин Британия Бош вазири сифатида лавозимга киришган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

598

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг